Жамият
Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори бўлди. Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан амалга оширилган.
Обломурадов 2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Экологик партияси етакчиси сифатида фаолият юритган. Ўша йилги Президентлик сайловида эса унинг номзоди Экологик партияси томонидан кўрсатилган. 24 октябрь куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, у 4,1 фоиз овоз олган.
Шундан сўнг Нарзулло Наимович 2021 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган.
У янги раҳбарлик лавозимидан олдин, яъни 2024 йил 3 июндан буён Тошкент давлат аграр университетида ўқув ишлари бўйича проректор бўлиб ишлаб келаётган эди.
Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорига ҳам янги ўринбосар тайинланди. Севара Баходировна Шакирова мазкур лавозимни эгаллади.
У бунгача Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ