Жаҳон
Туркий давлатлар ташкилоти умумий мадҳия яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда лойиҳа раҳбарларидан бири, профессор Эрҳан Озден маълум қилди.
«Композитор иштирокчи давлатларнинг умумий фикридан келиб чиқиб танланади. Қўшиқ сўзлари эса ташкилотга аъзо давлатларнинг барчасига тушунарли бўлади. Мадҳия бизни руҳлантириб, миллий, маънавий туйғуларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади» – дея қўшимча қилди Эрҳан Озден.
Унинг сўзларига кўра, маршда туркий халқларга хос хусусиятлар характерли сўз ва мусиқа билан ифодаланади.
Мадҳия тез орада тайёр бўлиши маълум қилинган.
Маданий ҳамкорлик доирасида шунингдек, санъатнинг барча соҳаларида қўлланиладиган умумий адабий тил яратиш учун луғат ишлаб чиқилади.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ