Чиқиндидан қарзи борларни тармоқдан узиш бошландими?

Сақлаш
10:34 / 19.11.2024 47 0

Ижтимоий тармоқларда «Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узила бошланди» мазмунидаги хабар тарқалмоқда. Ҳолатга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ расмий изоҳ билан жавоб берар экан, «мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини» маълум қилди.

 

Шунингдек, ташкилот ҳозирда мазкур амалиёт бўйича техник ишлар олиб борилаётгани ҳақида эслатиб ўтган.

 

«Амалиёт тўлиқ ишга туширилиши билан ОАВ орқали расмий хабар берилишини маълум қилган қилган ҳолда, ижтимоий тармоқдаги турли хил каналлар админларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз», дейилади АЖ изоҳида.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг 4 январида қабул қилинган Президент фармонида чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

 

Чиқиндидан қарздорлиги борлиги ҳақида огоҳлантирилгандан кейин ҳам тўлов қилмаган шахсларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий қилиш бўйича техник ишлар мазкур фармонга асосан давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//