Қонунчилик палатасининг янги сайланган қўмита раислари эълон қилинди

Сақлаш
09:44 / 19.11.2024 55 0

Кеча бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида олдинги 12 та қўмита ўрнига янги таркибдаги 10 та қўмита тузилиб, уларнинг 9 тасига раислар тайинлангани маълум қилинди.

 

Қўмиталар ва уларнинг раҳбарлари қуйидагича:

▪️ Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси – Равшан Мамутов

 

 

Мамутов тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси– Шарофиддин Назаров

 

 

Назаров Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси – Гулрух Агзамова

 

 

Агзамова Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси – Илҳом Абдуллаев

 

 

Абдуллаев Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси – Жаҳонгир Ширинов

 

 

Ширинов Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси – Бобур Бекмуродов

 

 

Бекмуродов тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси – Нодир Жумаев

 

 

Жумаев тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

 

▪️ Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси – Улуғбек Шерматов

 

 

▪️ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси – Хайрулло Ғаффоров

 

 

Шунингдек, 10-қўмита «Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси» бўлиб, унинг раислик ўрни бўш қолдирилди.

 

Маълумот учун, аввал бу қўмитани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раисининг биринчи ўринбосари Мавлуда Ходжаева бошқарган.

 

Бундан ташқари, Равшан Мамутов, Шарофиддин Назаров, Илҳом Абдуллаев ҳамда Жаҳонгир Ширинов олдинги чақириқда ҳам Қўмита раислари сифатида фаолият олиб борган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//