Жамият
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун. Шу муносабат билан Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, эрталаб Ёшлик талабалар шаҳарчасида маданий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда байроқ кўтарган талабалар, ёшлар етакчилари байроқлар кўтарганча фаол иштирок этди.
Хоразмда йўлга чиққан 100 метрлик давлат байроғи ҳам тантанали равишда пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» боғида кенг жамоатчилик иштирокида кутиб олинди.
Тадбирнинг давоми сифатида «Миллат байроғи» шиори остида уюштирилган автопарад эса кўпчиликнинг ёдида қолди.
Автоблогерлар иштироки «Янги Ўзбекистон» боғидан йўлга чиққан автоуловлар карвони «Махтумқули» ва «Боткина» кўчаси чорраҳасигача давлат байроғини ҳилпиратиб боришди.


Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ