703 та кон номи ўзбекчалаштирилди

Сақлаш
15:14 / 18.11.2024 44 0

33 йил давомида русча номлаб келинган 703 та кон номи ўзбекчага алмаштирилди.

 

15 ноябрь куни қабул қилинган ҳукумат қарорида ёзилишича, ушбу географик объектларнинг номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 3 ой давомида уларга тегишли ҳужжатлар ҳамда маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш бўйича зарур чораларни кўради.

 

ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги), ЎзМТРК (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси) ва АОКА (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб боради.

 

Ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари (А.Ж.Раматов) ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазир(Б.Ф.Исламов)га юклатилди.

 

Конларнинг ўзгарилган номи ушбу ҳаволада келтирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//