Жамият
Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. Бу ҳақида Президент қарорида маълум қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2025 йилда таълим соҳасида спорт амалиётларини кенг оммалаштириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Жумладан, кейинги йилнинг бошида то 1 мартига қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади.
1 июнгача эса мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади.
Ҳужжатда келтирилишича, мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани «Лочин» дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади(Бу босқич 2025 йил 1 май санасигача бажарилиши белгилаб қўйилди).
Шунингдек, янги, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб 5–11-синфларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.
Айнан ўша йилдан бошлаб эса ҳар йили анъанавий тарзда мактаб ўқувчилари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақалари ташкил этиб борилади.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ