Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб қайта сайланди

Сақлаш
11:41 / 18.11.2024 26 0

Бугун, 18 ноябрь куни ташкил этилган Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида, сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Нуриддин Исмоиловни (ЎзХДП'дан сайланган) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайлади.

 

 

Депутатлар Мавлуда Хўжаева, Раҳимжон Ҳакимов эса Спикер ўринбосарлари бўлди.

 

Маълумот учун, Исмоилов 1959 йили Наманган вилоятида туғилган.

 

Ихтисослиги ҳуқуқшунослик бўлиб, юридик фанлари номзоди ҳисобланади.

 

У меҳнат фаолияти давомида бир қатор давлат идораларида ишлаган. Жумладан, 1995–2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари ҳам раиси, 2001–2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳининг раҳбари, 2002–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритган.

 

2015 йил 12 январда эса илк бор Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланган.

Бугун, 18 ноябрь куни ташкил этилган Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида, сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Нуриддин Исмоиловни (ЎзХДПъдан сайланган) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайлади.

 

Исмоилов 1959 йили Наманган вилоятида туғилган.

 

Ихтисослиги ҳуқуқшунослик бўлиб, юридик фанлари номзоди ҳисобланади.

 

У меҳнат фаолияти давомида бир қатор давлат идораларида ишлаган. Жумладан, 1995–2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари ҳам раиси, 2001–2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳининг раҳбари, 2002–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритган.

 

2015 йил 12 январда эса илк бор Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланган.

 

Нуриддин Исмоилов «Шуҳрат» медали, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланган.

Нуриддин Исмоилов «Шуҳрат» медали, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//