Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинди

Сақлаш
09:47 / 18.11.2024 29 0

16 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олингани маълум қилинди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ–187-сон Фармонига асосан тайинланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинган. Шавкат Мирзиёев фармони билан қуйидаги 9 киши сенатор этиб тайинланган:

▪️ Зиё Азамат Ҳамид ўғли(Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори);

 

▪️ Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна(Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори);

 

▪️ Кўчимов Абдусаид Кўчимович(Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори);

 

▪️ Рафиқов Қудратилла Мирсагатович(Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси);

 

▪️ Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори);

 

▪️ Сафоев Содиқ Солихович(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари);

 

▪️ Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли(Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори);

 

▪️ Турдиев Содиқжон(Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси);

 

▪️ Худайбергенов Турсинхан Айдарович(Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси).

 

Шунингдек, жорий йилнинг 7−12 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш бўйича ўтказилган маҳаллий Кенгашларнинг қўшма мажлислари баённомалари муҳокама қилиниб, улар асосида Олий Мажлис Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган.

 

Жумладан, янгидан шаклланган Сенатнинг сифат таркиби қуйидагича бўлади:

✔️ сенаторларнинг 26,4 фоизини хотин-қизлар ташкил этди;

 

✔️ 1 нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача, 56,6 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этди;

 

✔️ 98,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, 31,6 фоизи илмий даражага эга;

 

✔️ сенаторларнинг 25 фоизи – иқтисодчилар, 13,3 фоизи – ҳуқуқшунослар, 26,6 фоизи – педагоглар, 13,3 фоизи – муҳандислар, 5 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 16,8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.

 

Маълумот учун, 2024 йил 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг, 2024 йил 19 ноябрь куни эса Сенатнинг биринчи мажлислари Тошкент шаҳрида чақирилиши белгиланган(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//