Кеча Ўзбекистон–Қатар учрашувида мадҳия ўрнига реклама берган телеканал ҳолатга изоҳ берди

Сақлаш
11:36 / 15.11.2024 49 0

ЖЧ-2026 саралаши доирасида кеча, 14 ноябрь куни Қадар ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро куч синашганидан хабарингиз бор. Якуний натижа эса ўзбекистонлик мухлисларнинг барчасини хафа қилгани аниқ.

 

Бироқ баҳсни тўғридан-тўғри эфирга узатишни мақсад қилган «Спорт ТВ» канали ўйин бошида Ўзбекистон мадҳиясини эфирга узатилмай, ўрнига реклама кўрсатгани ҳам ҳеч кимнинг эсидан чиқиб кетмади. Аксинча, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур муносабатлардан сўнг канал бош директори Зоҳид Каримов расмий изоҳ билдирди.

 

«Шунча тайёргарлик, шунча ҳаракат қилиб давлат мадҳиясига келганда, атайин кесмаймизку!?

 

Биз кетма-кет ўйинларни кўрсатмоқдамиз. Ундан олдин бошланган ўйин қўшиб берилган вақт ҳисобига кеч тугади. Бу ўйинга ўтгунча шартнома бўйича рекламаларимиз бор эди. Шу режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди.

 

Ўйинни чиройли тарзда трансляция қилиш учун барча имкониятни яратишга ҳаракат қилдик. Энг ишонган, тажрибали шарҳловчиларга майдондан шарҳлаш имконини бердик.

 

Менинг ҳам айбим бор, шарҳловчилар овозини эфирга улаш билан банд бўлиб, эътибор бера олмай қолдим», дея вазиятга тушунтириш берди Каримов «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

 

Маълумот учун, 14 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашув 3:2 ҳисобида Қатар жамоасининг ғалабаси билан тугади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//