Жамият
Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар 19 ноябрь куни аттестациядан ўтказилади.
Маълумки, вазирлик тизимидаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестация синовлари жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб ўтказилиб келинмоқда. Бироқ айрим узрли сабаблар билан ушбу жараёнда иштирок этолмаслик ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, қуйидаги сабаблар узрли деб қаралади:
▪️ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик;
▪️ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик;
▪️ республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлик;
▪️ вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлик;
▪️ яқин қариндошининг вафоти этганлиги;
▪️ ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асослар кўрсатилганда.
Бундай педагоглар аттестация жараёнида иштирок этиши учун вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларга юқорида келтирилган сабаблардан бирини асос қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Малака (тест) синовлари мазкур манзилларда ўтказилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ