Жамият
Кеча, 14 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Эътиборли жиҳати, таклифлар қаторида донорларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳам айтилди.
Жумладан, энди «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади.
Бундан ташқари, уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳамда давлат сиҳатгоҳларида даволаниш жараёнида навбатсиз кўриниш ҳуқуқлари берилади.
Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланган.
Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича Ҳукумат қарори 2014 йил 23 июль куни қабул қилинган.
Кўкрак нишони донорларга ҳар йили 14 июнда – Жаҳон донор кунида тақдим этилади.
Ушбу кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган шахс мукофотланади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ