Сиёсат
Рақобат қўмитаси товар-хомашё биржасида Аи-80 автомобиль бензини нархининг юқори чегарасини белгилади, дея хабар бермоқда “Спот”.
Қайд этилишича, қўмитанинг 12 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб Аи-80 бензини нархининг сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 5 фоиз миқдорида ўсишига чеклов жорий этилди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқарган бензиннинг дастлабки нархи бир тоннаси учун 8 931 005 сўмни ташкил этса, жорий этилган чекловни ҳисобга олган ҳолда бир тонна бензиннинг энг юқори нархи 9 377 555,25 сўмга тенг бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ