Коррупсияга қарши курашувчи мансабдор ходим коррупсияда айбланиб, қамоққа олинди

Сақлаш
19:41 / 12.11.2024 49 0

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда коррупсияга қарши курашувчи мансабдор ходим коррупсияда айбланиб, қамоққа олинди.

 

 “Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор экани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//