Жамият
"Гриппнинг симптомларидан кўра асоратлари хавфлироқ. Шу боис иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш — янглиш хулоса", дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шаҳло Исамухаммедова. – Негаки, гриппнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади.
Таҳлилларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Хасталикнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак. Бу ҳар кимда ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин.
Бундан ташқари, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Бу, вирусларга қарши курашиш натижасида иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади.
Шу сабабли бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади. Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши эҳтимоли мавжуд.
Шу туфайли гриппдан тузалган беморларга жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тўғри овқатланиш, витамин терапияси, ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаси, массаж ва физиотерапия машқлари тавсия этилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ