Сиёсат
2025 йил Самарқандда “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитидаги нутқида айтиб ўтди. Президент нутқида Фаластин ва Ливан ҳудудидаги мислсиз гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида давлатлар томонидан ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар доирасида ёрдам кўламини кенгайтириш лозимлигини таъкидлади.
.jpg)
"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг катта тажрибага эга бўлган Махсус агентлиги ва бошқа институтлари фаолиятига зарурий кўмакни ошириш тарафдоримиз. Шу ўринда биз урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёрлигимизни билдирамиз. Биз Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш ниятидамиз", деди Президент.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ