Олий суди раиси 97 фоиз прокурор илтимосномалари судьялар томонидан қаноатлантирилаётганини танқид қилди

Сақлаш
15:27 / 11.11.2024 54 0

Олий суд раиси тергов изоляторлари тўлиб кетгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бу ҳақда адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилган. У бундай ҳолат 2001 йилда бўлганини айтиб, қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда судьялар қатъиятсизликка йўл қўяётганини, тахминан 97 фоиз прокурор илтимосномалари судьялар томонидан қаноатлантирилаётганини танқид қилган.

 

Бир ярим ойдан кейин тергов судьялар ишини бошлаши, уларда бунақа ҳолат бўлмаслиги кераклиги, судьялар бу илтимосномаларнинг “нотариуси” бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлаган у. Шунингдек, Бахтиёр Исломов тергов изоляторларида маҳбуслар тўлганига ечим сифатида янги қамоқхоналар қуришмас, алтернатив эҳтиёт чораларини қўллаш билан бўлишини айтган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//