Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Сақлаш
21:48 / 08.11.2024 63 0

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди “Ўзгидромет”. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даражагача илиқ, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

 

Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бугун кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

 

Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 10-13 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//