Жамият
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ноқонуний ов оқибатида табиатга катта миқдорда зарар етказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Тунги назорат рейд тадбирида Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаро электр қармоқ билан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 20 дона Туркистон мўйловдорини, шунингдек, 25 дона зоғорабалиқни овлагани аниқланди. Улар балиқларни олиб кетаётган вақт тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатилган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 1 миллиард 603 миллион 125 минг сўм зарар етган.
Маълумот учун, Қизил китобга киритилган 20 дона Туркистон мўйловдорининг ҳар бири учун 26 миллион 250 минг сўм, жами 525 миллион сўм зарар ҳисобланган. 25 дона зоғора балиқнинг ҳар бир донаси учун 375 минг сўм, жами 9 миллион 375 минг сўм зарар ҳисобланган. Балиқлар тақиқланган электр қармоқ ёрдамида овланганлиги учун зарарлар 3 бараварга кўпайтирилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ишга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида прокуратура органларига тақдим этилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ