Жаҳон
Австралия 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини бутунлай тақиқлаб, буни тартибга солиш соҳасида жаҳон стандартини яратмоқчи. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе қонун лойиҳаси келгуси йили қабул қилиниши мумкинлигини билдирди.
Австралия ҳукумати болаларнинг Instagram, TikTok, Facebook ва Х каби тармоқларга киришини блоклаш учун ёшни текшириш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди. Центабр ойида тармоқларга киришини тақиқловчи қонун тайёрлаётганини маълум қилинганди.
Бу ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар, хусусан, ташқи қиёфа масаласида босимга учрайдиган қизлар ва мизогинистик контентга дуч келадиган ўғил болаларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигига салбий таъсирига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар мажмуйининг бир қисмидир.
«Ижтимоий тармоқлар болаларимизга зарар етказмоқда ва мен бунга чек қўйишга чақираман», деган Албанезе. Қонун лойиҳаси ота-оналар розилиги билан фойдаланадиган ёки аллақачон рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга ҳеч қандай истиснолар бермайди.
Ҳужжат лойиҳасини 2024 йилда парламент муҳокамасига киритиш режалаштирилган. Агар у қабул қилинса, чекловлар лойиҳа тасдиқлангандан бир йил ўтгач кучга киради. Австралия дунёда биринчи бўлиб ёш чегарасига самарали риоя қилиш учун биометрик ёки давлат ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда ёш текширувини жорий этишни режалаштирмоқда.
Алоқа вазири Мишел Роуленднинг таъкидлашича, «болаларни ҳимоя қилиш масъулияти ота-оналар ёки ўсмирларнинг ўзига эмас, балки платформаларга тушади».
Google, Мета, TikTok ва Х манфаатларини ифодаловчи Австралия рақамли саноат ассоциацияси (DIGI) болаларни ижтимоий тармоқлардан изоляция қилиш уларни хавфсиз бўлмаган ва тартибга солинмаган платформаларга олиб бориши мумкинлигидан хавотир билдирди.
«Биз ёшларнинг интернетдаги хавфсизлиги муҳимлигини тушунамиз, аммо ўсмирлар учун тақиқ – замонавий муаммолар учун ўтган асрдаги ечим», – деган DIGI раҳбари Сунита Босе. Унинг қўшимча қилишича, хавфсиз маконларни яратиш ва рақамли саводхонликни ривожлантириш орқали янада самаралироқ ечим топилган бўларди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ