Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошаларида фойдаланиш тақиқланди

Сақлаш
20:59 / 07.11.2024 77 0

 

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб цирк томошаларини ўтказишда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади. Бундан ташқари фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 43-моддага мувофиқ жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тасдиқланди.

 

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади:

 

жисмоний шахслар томонидан рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш;

 

давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш.

 

Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ёки питомникларда сақланиши мумкин.

 

Бунда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ва заҳарли ҳайвонлар махсус питомникларда қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланади.

 

Жисмоний шахслар, шунингдек, давлат ва мобил цирклар (шапитолар) ихтиёридаги рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар шартнома асосида ёввойи ҳайвонлар сақлаш учун ҳайвонот боғлари ёки питомникларга пулли ёки бепул топширилиши мумкин.

 

Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлганда улар учун мос табиий яшаш муҳитига, Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлмаганда эса республикадан ташқарига қонунчиликда белгиланган тартибда чиқариб юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//