Жамият
Самарқанд шаҳрига ноябрь ойида режалаштирилган 30 та электробусларнинг 8 таси олиб келинди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йил якунига қадар яна 64 та электробуслар келтирилиши режалаштирилган. Умумий ҳисобда уларнинг 100 та етказилади.
«Ҳозирда электробусларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Режадаги транспорт воситалари олиб келингач, белгиланган тартибда Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларига бириктирилади», дейилади хабарда.
Самарқанд Ўзбекистонда ЙТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилган биринчи шаҳардир. Лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларида электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиши белгиланган.
2023 йил май ойида мазкур лойиҳага асосан дастлабки электробуслар шаҳарга олиб келиниб, М1-сонли Темирйўл АББ—Самарқанд халқаро аэропорти йўналишида йўловчилар хизматига чиқарилган эди.
ЕТТБнинг 2016 йилда ташкил этилган «Яшил шаҳарлар» дастури ҳар бир иштирокчи шаҳарга камроқ углеродли ва янада барқарор келажакка қараб ҳаракатланишга қаратилган ноёб чора-тадбирлар комбинацияси орқали ечимларни унинг экологик эҳтиёжларига мослаштиришда ёрдам беради.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
77526
Жамият
56604
Жамият
55803
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ