«Туркий инвестиция форумини ташкил этишни таклиф қиламиз ва унинг илк тадбирини Ўзбекистонда ўтказишга тайёрмиз» – Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
19:56 / 06.11.2024 50 0

Ўзбекистон президенти мактабларда туркий халқлар ва уларнинг тарихи, этнографияси, маданияти ва санъати ҳақида факультатив дарсларни йўлга қўйишни таклиф қилди.

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади.

 

Давлат раҳбари сўзларига кўра, ташкилот доирасида сиёсий ва хавфсизлик масалаларида мулоқотларни тизимли давом эттириш, умумий манфаатлардан келиб чиқиб, халқаро муаммолар бўйича якдил ва аниқ позицияни фаол илгари суриш мақсадга мувофиқдир.

 

 

 

Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

 

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир», деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент шунингдек, Қардош халқларни янада яқинлаштириш, ёшларни аждодларга муносиб руҳда тарбиялаш мақсадида ташкилотга аъзо мамлакатлар тилларида туркий халқлар оғзаки ижодининг кўп жилдлик тўпламини нашр этиш, биргаликда фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, мактабларда туркий халқлар ва уларнинг тарихи, этнографияси, маданияти ва санъати бўйича факультатив дарсларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

 

 

Шу маънода, Ўзбекистон Туркий маданият ва мерос жамғармасининг тўлақонли аъзоси бўлишга тайёрлиги билдирилди.

 

Сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни Туркий дунёнинг олий орденига сазовор бўлгани билан самимий табриклади.

 

Саммит якунида Бишкек декларацияси, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//