Сиёсат
Эркинжон Турдимов 5 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Қонунчиликка кўра вилоят ҳокими лавозимига номзод президент томонидан тақдим этилади ҳамда ушбу номзод бўйича партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказилади. Хабарда айтилишича, шу муносабат билан вилоят ҳокими лавозимига номзод бўйича партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказиш учун президент маслаҳатчиси Г.Мирзаев сессия ишида иштирок этди. Маслаҳатлашувда президент томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Эркинжон Турдимов номзоди кўрсатилгани билдирилди. Конституциянинг 122-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан Эркинжон Турдимов номзоди Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Эркинжон Турдимов 2018 йилнинг июлида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
Шунингдек, бугун Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб қайта тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди. 5 ноябрь куни ўтказилган халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланган. 2022 йилда Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 2023 йилнинг март ойида у Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ