Сиёсат
Россияликлар фарзандларининг мактаб ва боғчаларда янги Коксаки вируси билан зарарланаётганидан шикоят қилмоқда, деб хабар беради РИА-новости.
Унга кўра, Москва ва Владимир вилояти, шунингдек, Краснодарск ўлкасидаги болаларда ўхшаш симптомлар билан касаллик ҳолатлари қайд этилган. Касалланган ўқувчиларнинг ота-оналари вирус таълим муассасаларида Туркияда дам олиб қайтган сайёҳлар сабабли тарқалган бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.
Тарқалган хабарлардан кейин Роспотребнадзор Россия ҳудудидаги вирус билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Унга кўра, мактаб ва боғчаларда эрталабки фильтрлаш тартиб-қоидалари ташкилот томонидан назорат қилинади. Ушбу қоидалар иситма, йўтал, бурун оқиши каби белгилар текширувини ўз ичига олади. Улардан бирортаси болада кузатилса, ўқувчи тузалгунига қадар жамоадан ажратилади. Ташкилот шунингдек, фарзандида вирус белгилари бўлган ота-оналарни тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишга чақирган.
Коксаки вируси ошқозон-ичак трактида яхши кўпайиб, у асептик менингитнинг асосий сабабларидан бири саналади. Вирус танада тошма ва иситма белгилари билан кечади. Инфекция ифлосланган маиший буюм, маҳсулотлар, сув ва ҳаво-томчи йўли билан юқиши мумкин. Айниқса, 10 ёшгача бўлган болалар вирус билан зарарланишга мойилроқ саналади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ