Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Сақлаш
20:39 / 04.11.2024 73 0

Эртадан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши бошланади, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”. Ҳаво ҳарорати 5 ноябрда кундузи 13-18 даража илиқ, 6 ноябрда 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 7-8 ноябрда эса ҳарорат 5-10 даража илиққача пасаяди. Кечалари совуқ бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 7-8 ноябрь кунлари ҳарорат кечалари 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача, Устюртда 3-4 даража совуққача пасаяди.

 

5-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 7-8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида ёмғир кузатилмайди. 7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7-8 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.

 

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 7-8 ноябрь кунлари айрим жойларга туман тушади. Пойтахтимизда бугун 4 ноябрда кечга томон ёмғир ёғади, 5-6 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 4-5 ноябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 23-25 даража илиқ, 5 ноябрда 15-17 даража илиқ, 6 ноябрда 10-12 даража илиқ, 7-8 ноябрда 7-10 даража илиқ бўлади. 5-6 ноябрда кечалари 10-12 даража илиқ, 7 ноябрда 4-6 даража илиқ, 8 ноябрда 0-3 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//