Жамият
Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.
“Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, 2024 йил 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади. Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, фуқаролардан турар-жой ва муассасаларда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммо, носозликлар аниқланганда ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот мутасаддилари томонидан белгиланган ишлар тўлақонли амалга оширилмаётганининг гувоҳи бўлинганда 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишлари сўралган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ