Спорт
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15−1, 10 КО) 2 ноябрь куни Лас-Вегасдаги Голден Бой бокс кечасида америкалик Девид Стивенсни (14−2, 10 КО) мағлуб этди. Бешинчи раундга қадар жанг 24 ёшли Стивенснинг бироз устунлиги билан кечди. Олтинчи раундга келиб иккала боксчида ҳам чарчаш белгилари кўрина бошлаган. Мелиқўзиев еттинчи раундда тез-тез клинчга киришга мажбур бўлган. Аммо у саккизинчи раундда ўзини қўлга олиб, жангни назорат қилган. Гарчи Мелиқўзиевнинг чап қўли аввалгидек кучли бўлмасада, нишонга тегишда давом этган. Тўққизинчи раундга келиб боксчимизнинг юзи қонга беланиб, шишиб кетганди.
Шунга қарамай, Бектемир асосий эътиборини очколар жамғаришга қаратди, Стивенс эса ҳал қилувчи зарба беришга уринди. Мелиқўзиев 10 ва 11-раундларда назоратни қўлга олиб, чап қўли билан зарба беришни сўнгги бонггача давом эттирди ва жангни ишончли якунлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ