Жамият
Шу йилнинг 9 ноябрь куни пойтахтда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Бу ҳақда хабар берган пойтахт ҳокимлиги барча ташкилотлар, корхоналар ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди. Шу куни аҳоли вакиллари дарахтларни ўзлари хоҳлаган жойга – уйларига, ҳовлисига, корхона ҳудудига ёки ҳокимликка мурожаат қилиб, бошқа тавсия этилган мақбул жойларда экишлари мумкин.
Ҳокимлик пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш учун, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этмоқда. Шунингдек, дарахт танлашда чинор, лола дарахти, липа, каталпа, заранг, қайрағоч, эман, оқ/пушти акация турларига эътибор қаратиш ҳам тавсия қилинган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ