Зарафшон аэропорти фаолияти тикланади

Сақлаш
20:41 / 01.11.2024 58 0

 

Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Навоий вилояти инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Масалан, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшаши, улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига бориши, кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, пойтахтга боришга мажбур бўлаётгани айтиб ўтилди.

 

Зарафшон шаҳридаги 80 йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Масъулларга ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

 

Мутасаддиларга аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар ҳам берилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//