Илм-фан
Зоотаха халқаро илмий журнали хабар беришича, Фарғона давлат университети олимлари Фарғона водийсидан Dzihunia уруғига оид янги балиқ турини кашф этишга муваффақ бўлишган.
Марказий Осиёдаги дарёлар ёпиқ сув ҳавзалари гуруҳига мансуб бўлгани сабабли мазкур дарёларда учрайдиган аксарият балиқлар эндемик турлар ҳисобланади. Ушбу балиқлар дунёнинг бошқа минтақасида учрамайди ва шу боис ҳам уларни ўрганишга бўлган талаб жуда юқори.
Янги турнинг кашф этилиш жараёни ҳақида “Oyina.uz” сайти билан боғланган тур муаллифларидан бири Бахтиёр Шералиев шундай деди:
“Мазкур турнинг Фарғона водийсидан топилиши жуда қизиқ бошланган. Бир неча йил аввал Хитойда илмий тадқиқот олиб бораётган вақтимда шогирдим ушбу турнинг намуналари Катта Фарғона каналидан қайд этилганини ҳақида ёзганида дастлаб ишонмаган эдим. Боиси Dzihunia уруғи вакилларининг Сирдарё ҳавзасида учраши биздан аввалги олимлар томонидан тўла рад этилган эди. Лекин бизнинг қўлимизда балиқ намуналари турибди, ишинмасликка асос йўқ. Хато қилмаслик учун намуналар узоқ текширилди. Ҳам морфологик, ҳам молекуляр анализларни амалга оширдик. Шу билан бирга, Россия фанлар академияси Зоология институтидаги балиқлар коллекциясида сақланувчи намуналарни ҳам ўрганиб келишимизга тўғри келди. Якунда эса кутилмаган янгилик бўлди ва Фарғона водийсидан Dzihunia pseudoamudarjensis турини кашф этишга муваффақ бўлдик”.
Мазкур кашфиёт ўзбек ихтиологларининг сўнгги бир неча йиллар давомида Ўзбекистон сув ҳавзаларидан кашф этган учинчи балиқ тури бўлди. Бунгача Бахтиёр Шералиев бошчилигида Фарғона водийси тоғ дарёларидан Triplophysa ferganaensis ҳамда Triplophysa daryoae каби турлар кашф этилган эди.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ