Жаҳон
Испаниянинг жануби-шарқидаги Валенсия провинциясида кузатилган кучли ёғингарчилик ҳалокатли сув тошқинларига сабаб бўлди. Камида 62 нафар аҳоли ҳалок бўлган. Манбанинг хабар беришича, бу дастлабки рақамлар бўлиб, ҳалок бўлганларни аниқлаш ва топиш ишлари давом этмоқда.
Минтақавий ҳукумат раҳбари Карлос Масонга кўра, сув тошқинлари туфайли Валенсиянинг бир неча туманида электр тармоқлари ва алоқада узилишлар юзага келган. Ижтимоий тармоқларда кўприклар қулаб, аҳоли турар жойлари ва бошқа марказий кўчаларни сув босгани акс этган видео-суратлар тарқалди. Унда одамлар тошқинлардан ҳимояланиш учун имкон қадар юқорироққа, ҳатто, дарахтларга чиқиб олаётганини кўриш мумкин.
Расмийлар бир кун аввал Валенсия ҳамда Албасети провинциясида камида 7 киши изсиз йўқолгани ҳақида хабар берган. Малага провинциясидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ёмон об-ҳаво шароити туфайли тезюрар поезд 300 га яқин йўловчиси билан рельсдан чиқиб кетган эди. Жабрланганлар йўқ, бироқ Валенсия ва Мадрид ўртасидаги тезюрар поезд қатнови тўхтатилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ