Тошкентнинг янги дарвозалари қурилади

Сақлаш
22:29 / 30.10.2024 56 0

 

Тошкентга тўртта кириш дарвозасининг эскиз концепциясини ишлаб чиқиш бўйича очиқ халқаро танлов бошланди.

 

«Лойиҳа замонавий ва анъанавий ғоялар уйғунлашган Тошкентни ўзгартириш йўлидаги яна бир қадам бўлиши керак,» – дейилади «Ташкент Инвест» компанияси хабарида.

 

Дарвозани ўрнатиш бўйича қурилиш ишларини 2024 йилдан бошлаш режалаштирилган. Улар тўртта ҳудудда қурилади:

 

Паркент ва Оҳангарон шоссесининг кесишган жойида «Роҳат» пости;

 

«Хутон» масжиди ёнидаги «Бектемир» пости;

 

«Абу Сахий» бозори яқинидаги «Эркин» пости;

 

«Уч қаҳрамон» пости Амир Темур шоҳкўчаси ва Катта ҳалқа йўли чорраҳаси яқинида.

 

Танловда иштирок этиш учун 2024 йил 7 ноябрдан кечиктирмай танловнинг info@tashkentinvest.com электрон манзилига ариза юборишингиз лозим.

 

2024 йил 31 октябрда аризаларни қабул қилиш бошланади, 7 ноябрь эса қабул якунланади. 2024 йил 11 ноябрь финалчилар эълон қилинади, 30 ноябрь куни танлов ғолиби эълон қилинади.

 

Танлов ЮНEСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

 

Биринчи ўрин — 100 млн сўм;

 

Иккинчи ўрин — 50 млн сўм;

 

Учинчи ўрин — 30 млн сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//