Жамият
British Journal of Sports Medicine журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, атиги бир ёки икки кунлик жисмоний машқлар ақлий заифлашув хавфини 15 фоизга камайтиради.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, фақатгина дам олиш кунларида спорт билан шуғулланишнинг ўзи ҳам ақлий заифлашувни секинлаштиришда ҳафта давомида машқ қилиш каби фойдали бўлиши мумкин.
British Journal of Sports Medicine журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, бир ёки икки кун давомида жисмоний машқлар қилиш енгил демeнция хавфини камайтиришда мунтазам равишда спорт билан шуғулланишдан самаралироқ.
Ўтган ойда эълон қилинган бошқа тадқиқотга кўра, дам олиш кунларидаги машқлар юқори қон босими, диабет, буйрак касалликлари каби 200 дан ортиқ хасталикларнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Тадқиқотчилар ҳафтада бир ёки икки кун машқ қиладиган «дам олиш куни жангчилари»да енгил демeнция хавфи ўртача 15 фоизга, мунтазам машқ қиладиган «спортчилар»да эса 10 фоизга камайганини аниқлаган.
Тадқиқотларда ўртача ёши 51 атрофида бўлган 10 мингдан ортиқ одам иштирок этган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ