Жамият
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси 29 октябрь куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда ҳудудий сайлов комиссияларининг сиёсий партияларга берилган овозларни аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини белгилаш ва депутатлик мандатларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайловда депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:
Ўзбекистон либерал-демократик партияси – 26 та депутатлик ўрни;
«Миллий тикланиш» демократик партияси – 14 та депутатлик ўрни;
Халқ демократик партияси – 13 та депутатлик ўрни;
«Адолат» социал-демократик партияси – 12 та депутатлик ўрни;
Экологик партияси – 10 та депутатлик ўрни.
Депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77363
Жамият
56497
Жамият
55698
Жамият
50748
Жамият
//
Изоҳ йўқ