«Ўзбекконсерт» баъзи санъаткорларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилишини маълум қилди

Сақлаш
22:31 / 29.10.2024 73 0

«Ўзбекконсерт» огоҳлантириш билан чиқди.

 

Муассасанинг ёзишича, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида концерт-томоша тадбирларини амалга оширишда санъаткорларнинг «Ўзбекконсерт» давлат муассасасини ёзма равишда хабардор қилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

 

Бундан ташқари, ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш паспорти» талабларида ҳам «Ўзбекконсерт» давлат муассасасини ёзма равишда хабардор қилмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланиши айтилади.

 

Ана шулардан келиб чиқиб «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси бундай фаолият ноқонуний эканлигини таъкидлайди ва хонандаларни мамлакат ҳудудидан ташқарисида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва режалаштиришда «Ўзбекконсерт» давлат муассасасини хабардор қилган ҳолда фаолият юритишлари лозимлигини сўрайди.

 

Хабарда «бугунги кунда ушбу талабларга риоя қилмай хорижда концерт дастурларини режалаштириб ўтказаётган хонандалар йўқ эмас»лиги таъкидланар экан, агар санъаткорлар лицензия талаб ва шартларига риоя қилмасдан, бундай фаолиятини давом эттирса, «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси томонидан уларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши маълум қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//