Жамият
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2025 йил учун Бюджетнома эълон қилинди.
Мазкур ахборотнома ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳукумат томонидан 2025–2027 йилларда олиб борилиши режалаштирилаётган асосий йўналишларни ўз ичига олади.
Ана шундай йўналишлардан бири – бу, таълим ва фан соҳаси.
Бюджетномада келтирилишича, 2025 йилда МТТларни молиялаштиришга Давлат бюджетидан 15,8 трлн сўм ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 15 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилган.
Умумий ўрта таълим харажатлари эса 54 трлн сўмни ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 22,9 фоизга ошган ҳолда Давлат бюджети жами харажатларининг 15,7 фоизини ташкил этиши прогноз қилинган.
Ўрта махсус ва олий таълим соҳаси харажатларига ҳам 14,5 трлн сўм ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 9,1 фоизга кўп маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
Режага кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликлар тўлиқ янгиланади.
Шунингдек, ахборотномада дарсликлар билан таъминлашда ота-оналар иштирокини ошириш мақсадида 2025–2026-ўқув йилидан 2–11 синфларда бир тўплам дарслик ва машқ дафтарлари учун ижара тўловини ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш таклиф қилинган.
Маълумот учун, 2024 йилда бир нафар бола учун дарслик ва машқ дафтарлари бир тўпламининг ўртача нархи 450-500 минг сўмни ташкил этган (шундан машқ дафтарлари 100-150 минг сўм).
Билдирилган таклифларда эса бир тўплам учун 80 минг сўм (бир тўплам тан нархининг 16-18 фоизи) миқдорида ота оналар тўловини қайта тиклаш кераклиги айтилади.
Мазкур жараёнда тушадиган маблағлар ўқувчиларни машқ дафтарлари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.
«Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда», дейилади Бюджетномада.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ