Айрим вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилди

Сақлаш
17:03 / 29.10.2024 46 0

Ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди. Бу ҳақида Президент фармонида маълум қилинди.

 

Хабарда ёзилишича, айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

 

▪️ айрим республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини мувофиқлаштириш;

 

▪️ иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартириш.

 

Ushbu manzilda qisqartirish kiritilgan vazirlik va idoralar roʻyxati keltirilgan.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистондаги барча давлат идораларида Энергй Эффиcиэнcй Манагер лавозими жорий этилиши ҳақида Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент қарори лойиҳаси тақдим этилган эди.

 

Лойиҳда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида 2025 йил 1 январдан бошлаб амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича вазифалар юклатилиши, шунингдек, энергия менежери лавозими киритилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//