Жамият
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.
Бунда талабгорларнинг талаб даражасидаги хорижий тил сертификатга эгалиги, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмагани инобатга олинади.
Улар олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирганлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилиши сўралмоқда.
Маълумот учун, шу йилнинг июль ойида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланган эди. Қуйида берилган жадвалда олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари берилган:
.jpg)
.jpg)
Эслатма! Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари, белгиланган тартибга мувофиқ, 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ