Маданият
Ичан-қалъа давлат қўриқхонаси кўчаларидаги оқава сув қувурлари ўтказилаётган пайтда, ХХ аср бошида, 1905 йилда қурилган Матпанабой мадрасасининг шимолий — шарқий қисмида шу давр учун мўлжалланган оқава сувлар кетадиган гумбазсимон гулбадав топилди.
Маданий мерос агентлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мадраса ҳужраларидаги адан (тўшши)дан чиққан сувлар ҳовлидаги марказий аданга бориб тушган, навбати билан сопол қувурлар ёрдамида кўчадаги гулбадавга бориб қуйилган.
Яна бир қизиқарли жиҳати, оқава сувларни чиқариб юборишнинг қадимги тизими билан ҳозирги замон сув тизимининг ўрни анча йиллардан сўнг бир ерда эканлиги маълум бўлди.
Ушбу жой ойнаванд қилиниб, иккала тизим бир-бирига қиёсланиб кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ