Жамият
Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун ўқувчиларга тақдим қилинадиган имтиёзлар яна биттага кўпайди.
Жорий йилнинг 25 октябрида қабул қилинган Президент қарорига кўра, «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини янада кенгайтириш, унда фаол иштирок этиш ҳамда давлат умумтаълим мактабларини аъло баҳолар билан таъминлаган ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида таълим муассасаларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.
Жумладан, энди давлат умумтаълим мактаблари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўз ўқувчиларини одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, Ватанга садоқат ҳамда ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашилади.
Бундай таълим масканларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
Мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида синфлар сонидан келиб чиқиб, таркиби 20 нафар 10–11-синфлар ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилади ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилади.
«Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда мактабларни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари эса Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари ёки якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоиз миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ