Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди

Сақлаш
14:20 / 28.10.2024 52 0

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

 

У кеча, 27 октябрь куни Афғонистон пойтахтига ташриф буюрган.

 

Дипломат 62 ёшда бўлиб, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ҳам ишлаган. У, шунингдек, Миср ва Покистондаги элчиси, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида ҳам хизмат қилган..

 

Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ҳамда вазирлик тизимининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

 

Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билган дипломат Тошкент давлат университети(ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган.

 

Маълумот учун, Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шодмонов ўрнига тайинланди.

 

Шодмонов жорий йилнинг сентябрь ойида «Толибон» муваққат ҳукумати бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашувда Афғонистондаги миссияси якунланганини расман маълум қилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//