Жамият
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган Республика илмий тадқиқотлар танловига старт берилди.
Унда олимлар, мустақил тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари ва талаба-ёшлар илмий тадқиқот ишлари билан иштирок этишлари мумкин.
Танлов Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
10 ноябргача қабул қилинадиган илмий мақолалар қуйидаги 5 та йўналишда бўлиши лозим:
▪️ ўзликни намоён қилиш (фольклор)нинг оғзаки анъаналари ва шакллари;
▪️ ижрочилик санъати (мақомчилик, созандачилик, рақс, тақлидчилик, сўз устаси, қўғирчоқбозлик, дорбозлик,..);
▪️ жамият урф-одатлари, маросим ва байрамлари (оилавий, халқ, касбий ва мавсумий маросимлар);
▪️ табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар (табобат ва коинот билан боғлиқ маросимлар, анъанавий табобат, миллий таомлар);
▪️ анъанавий ҳунармандчилик (қўғирчоқсозлик, кулолчилик, ганчкорлик, дўппидўзлик, миниатюра) билан боғлиқ билим ва кўникмалар.
Танлов ғолиблари БҲМнинг 20 баравари миқдоридаги пул мукофоти (6 млн 800 минг сўм) ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ