Сиёсат
Мукофотни давлат раҳбарига Татаристон раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
Қозон шаҳрига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевни Татаристон давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилиишича, мукофотни давлат раҳбарига Татаристон раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
.jpg)
Шавкат Мирзиёев ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
Ўзбекистон етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.
Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев ва Рустам Минниханов Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Сўнгги йилларда етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси ва фаол гуманитар алмашинув ўзининг амалий натижаларини бераётгани мамнуният билан қайд этилди.
Фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни давом эттириш, Ўзбекистон ҳудудида қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77589
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ