Темир йўл, ҳаво ва автобус қатновлари чипталарини сотадиган ягона онлайн платформа яратилади

Сақлаш
17:48 / 23.10.2024 47 0

Темир йўл, ҳаво транспорти ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишлаб чиқилади. Бу бўйича Транспорт вазирлиги 21 октябрь куни буйруқ чиқарди.

 

Унга кўра, «Рақамли транспорт» маркази давлат муассасасидан «E-ticket» ягона мультимодал платформасининг техник топшириғи лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Транспорт вазирлигига киритиш сўралган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабридан «Узтранс» ахборот тизимида транспортнинг барча турлари учун чипта қидириш имкониятига эга модуль фаолияти тўхтатилади.

 

«Узбекистан Аирwайс» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2024 йил 22 октябрь кунигача платформани ишлаб чиқиш давомида интеграция ишларини амалга ошириш учун ўз ахборот тизимларидан онлайн чипта сотишни назарда тутувчи «АПИ» маълумотларини тақдим этади.

 

Янги платформа 20 ноябрь санасига қадар тажриба–синов тариқасида ишлаб чиқилади ва ишга туширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//