Жамият
«Асила Мирзаёрова Агентликнинг махсус вакили бўлди. Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор», деган Шаҳноза Мирзиёева.
22 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Махсус вакили сифатида таништирилди.
«Агентлигимиз оиласига яна бир паралимпия чемпиони келиб қўшилди. Биз Асила билан Парижда бирга ишлашни ният қилган эдик. Бугун шу ниятимиз амалга ошди: Асила Мирзаёрова Агентлик Махсус вакили бўлди. Агентлик оиласига хуш келибсиз Асила!
Асила жуда кучли ва ақлли қиз. У Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор. Мен ишонаман: биз янада кучли бўлдик ва янги юксак марраларни биргаликда забт этамиз!», деган Шаҳноза Мирзиёева.
Тадбирда сўзга чиққан паралимпияда чемпиони билдирилаётган юксак ишонч учун миннатдорчилигини билдириб, агентлик махсус вакили бўлишга рози бўлганининг сабабини қуйидагича изоҳлаган:
«Мен учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлаш катта шараф ва масъулият. Бу вазифа менга ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг имкониятлар яратишга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятини беради. Паралимпия спортчиси сифатида мен жисмоний ва ижтимоий тўсиқларни қандай енгишни биламан ва ҳар бир инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши керак, деб ишонаман», дея таъкидлаган паралимпияда чемпиони.
Ўз ўрнида Асила Мирзаёрова, махсус вакил сифатидаги янги вазифасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, инклюзив муҳит яратишда ўз ҳиссасини қўшишидан мамнунлигини алоҳида қайд этган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ