Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Россия раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Саммит кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, БРИКС бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ