Сиёсат
Сенатнинг 59-ялпи мажлиси чоршанба куни чақирилади. Унда телекоммуникация, ипакчилик, Қуролли кучлар, солиқ, божхона соҳаларига доир кодекс ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинади.
Олий Мажлис Сенатининг 59-ялпи мажлиси 23-октабр куни чақирилади, деб хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган. Жумладан, телекоммуникация, ипакчилик соҳалари, омбудсман, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хизмат фаолиятига оид қонунлар кўриб чиқилади.
Кун тартибидан, шунингдек, Солиқ, Божхона, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, халқаро ташкилотларнинг бир қатор ҳужжатларини ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар ўрин олган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ