Айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш амалиёти йўлга қўйилди

Сақлаш
14:48 / 22.10.2024 17 0

Хўш, электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

 

Аввало, айтиш керакки, онлайн овоз бериш билан электрон овоз бериш бир нарса эмас. Бунда электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади.

 

Масалан, онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетдан овоз бериши мумкин. Электрон овоз беришда эса сайловчи сайлов участкасига бориб, электрон овоз бериш ускунаси орқали овоз беради.

 

Электрон овоз бериш деб сайловчи томонидан анъанавий қоғоз бюллетени орқали эмас, балки махсус қурилмадаги электрон бюллетенидан фойдаланиб овоз беришга айтилади.

 

Ҳозирда бу амалиёт Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида йўлга қўйилмоқда.

 

Овоз бериш кунида бундай сайлов участкасига келган сайловчи хоҳишига кўра электрон тарзда ёки қоғоз бюллетенларидан фойдаланган ҳолда овоз бериши мумкин.

 

Янги амалиётни жорий этишдан мақсад фуқароларга енгиллик яратишдир. Чунки электрон овоз беришда фуқаро номзодларнинг рўйхатини қоғоз шаклида кўтариб юрмайди. Номзодлар электрон қурилмада кўрсатилади. Сайловчи ўз номзодини танлайди , қурилма эса у танлаган номзодлар рўйхатини чоп этиб, қоғозни автоматик тарзда сайлов қутичасига ташлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//