Жамият
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.
Агентликнинг тақдим қилган маълумотига кўра, яна 4 та вазирлик ва уларнинг тизим ташкилотларида 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланган.
Мазкур вазирликлар қуйидагилар:
▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 72 нафар ходим – 79 та тадбиркорлик;
▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 59 нафар ходим – 60 та тадбиркорлик;
▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 22 нафар ходим – 23 та тадбиркорлик;
▪️ Энергетика вазирлиги — 7 нафар ходим – 8 та тадбиркорлик.
Юқоридаги ҳолат бўйича ушбу вазирликларга Агентликнинг тақдимномалари киритилган бўлиб, ўз навбатида қонун бузилиши бартараф этилмоқда.
Жумладан, вазирликлар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилган.
Бундан олдин 3 та вазирлик — Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ҳам текширувдан ўтказилган эди. Якунда умумий ҳисобда 107 нафар бошқарув ходими 116 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги маълум бўлган.
Банклар бўйича ташкил этилган назорат тадбирларида эса 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси экани ойдинлашган. Улар бўйича ҳам қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилган.
Маълумот учун, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунларда давлат фуқаролик хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ